Ишораи саббоба ҳақида

0
274

Савол:
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли шайҳ ҳазратлари 2 савол билан мурожаат қилмоқчиман. Саволим шуки, намоз ўқилаётган вақтда қаъдада ўтирган пайтда ишораи саббоба (саббоба ишораси) қилиниши маълум ва машҳур. Ўша ишораи саббоба қандоқ ва қай услубда қилиниши ҳамда ушбу ишораи саббоба намозда унутилса қандай чора кўрилиши ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар бор? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Жавоб:
– Бу ишорани қилмаса, ҳеч нарса бўлмайди. Ишораи саббобани панжаларни тугиб, кўрсатгич-бармоқ ила ишора қилиш ила амалга оширилади. Бу бармоқ арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду алла илаҳа» деганда «Лаа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқлар йиғиб олинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг