Тошкент шаҳрида “Энг фаол отинойи” кўрик танлови ғолиблари аниқланди

0
575

13 декабр куни “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги  муносабати билан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи отинойилар ўртасида “Энгфаол отинойи” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Унда танловнинг тумани босқичида ғолибликни кўлга киритган 13 нафар отинойилар иштирок этдилар.

Саволлар исломдаги шаръий ҳукмлар ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида тузилган бўлиб, отинойиларнинг диний илм салоҳияти ва ҳуқуқий саводхонлигини Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов, ЎМИ Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Э.Рустамов, Тошкент шаҳар бош отинойиси Д.Атабоева ва малакали ҳуқуқшунос мутахассислар баҳолаб бордилар.

Кўрик-танлов қатнашчилари иштироки туманларда фаолият юритувчи барча отинойилар ва меҳмонлар кўз ўнгида одилона баҳоланди.
Баҳолаш жараёни жуда кечди. Якунда:

1-ўрин соҳибаси Юнусобод тумани ҳудуд отинойиси – Дилором Каримова.

2-ўринга икки отинойи муносиб деб топилди
Мирзо Улуғбек тумани ҳудуд отинойиси – Насиба Тўрахўжаева ва Шайхонтоҳур тумани ҳудуд отинойиси- Феруза Тошхўжаева

3-ўрин соҳибаси Яккасарой тумани ҳудуд отинойиси – Сижоат Шарипова деб топилди

Юқорида қайд этилган 4 нафар ғолиб отинойилар ва фаол иштирок этган  отинойилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг