Ҳадис даражалари

0
1589

1.Саҳиҳ – санаддаги ровийларўзидан олдинги ровийдан бевосита олган ҳадисдир. Бу ўринда ровийнинг одилибўлишлиги, мукаммал шаклда ҳадисни забт қилганлиги ва ҳадиснинг саҳиҳлигигатаъсир қилувчи иллат бўлмаслиги шарт қилинган. Аҳли ҳадиснинг ижмоси билан унгаамал қилиш вожибдир. 

2. Муттафақун алайҳ – Имоми Бухорийва Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида бирон ҳадисни зикр қилсалар ва бу ҳадислармаънода ва матнда бир хил бўлса, муттафақун алайҳ, яъни, бу икки муҳаддиситтифоқ бўлишган, дейилади.

3. Ҳасан – бунда саҳиҳда шартқилинган нарсалар мавжуд бўлишлиги зарур, лекин ровийнинг ҳадис забти (ҳадисниёддан билиши ёки ёзиб олиши) бироз енгилроқ бўлади.

4. Ғариб – ҳадиснинг ривоятида бирровийнинг якка ҳақ, баъзисида ровийнинг бир ўзи бўлмоғи.

5. Заиф – ўзида «ҳасан»нингсифатларини жамламаган, унинг шартларидан бирор шартни йўқотган ҳадис.Фазилатли амал зикр этилган бўлса, заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир.

6. Мурсал – заиф ҳадиснинг биртури, иснодининг охирида тобеъиннинг ўзи (саҳобани зикр қилмай) «Расулуллоҳшундай қилган эдилар», дейди. Бунинг ҳукми ихтилофли.

7. Муъзал – заиф ҳадиснинг биртури, иснодидан икки ёки ундан ортиқ ровийнинг тушиб қолиши. У мурсал вамунқотиъдан ҳам ёмон ҳолатдир.

8. Мунқоти’ – узилиши қандайсабабдан бўлмасин, исноди уланмаган ҳадис. Иснодининг узилиши бошдами,ўртасидами ёки охиридами – бунинг фарқи йўқ. Мунқотиънинг ҳукми ҳам заиф ҳадискабидир.

9. Мудаллас – иснодидаги биронайбни яшириб, унинг зоҳирини чиройли кўрсатишга уринилган ҳадис, унинг ҳукмизаиф ҳадис ҳукмидадир.

10. Мавзу’ –Пайғамбарга (с.а.в.) нисбат берилган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёлғонҳадис. Уламоларнинг ижмосига кўра, уни ривоят қилиш ҳалол эмас.

11. Матрук –иснодида ёлғончи деб гумон қилинган ровийи бор ҳадис. Ҳукми олинмайди.

12. Мункар –иснодида заиф ровий бўлиб ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келганҳадис.

13. Марфу’ –Пайғамбарга (с.а.в.) бирор сўз, феъл, тақрир ёки сифатни изофа қилиш.

14. Мавқуф –саҳобага бирор сўз, феъл, тақрирни изофа этиш. Масалан: «Али ибн Абу Толибшундай деди», дейиш.

“Танбеҳул ғофилин”китобидан
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмат

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг