Аёлларнинг ғуслида сочга масҳ тортиш

0
186

Савол:

Ассалому алайкум! Аёлларда жунубликдан пок булиш учун ғусл килганда, бошни тўлиқ ювмасдан фақат сочларга масҳ тортиш кифоя бўлиши учун ўша ўрилган соч қанчалик узун бўлиши керак? Бу борада маълум бир чегара борми? Жавоб учун олдин катта рахмат!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аёллар ғуслда сочларини тўлиқ ювишлари шарт. Енгиллик учун соч қуритгич олиб беринг. Валлоҳу аълам. (“Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати)

Аввалда аёллар сочларини майда қилиб ўрар эдилар. Шунинг учун улар бош қисмидаги сочларига сув теккизиб, ўрилган қисмига масҳ тортиб қўяр эдилар. Ҳозирда эса, аёлларнинг сочлари калта ва ўрилмаган бўлгани учун ҳар бир сочга сув етказиш фарздир. Усиз аёл киши пок бўлмайди.

“Ўрилмаган сочларни барчасини ювиш уламолари иттифоқи билан фарздир” (Раддул муҳтор).

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг