Таълим ва тарбия – энг яхши қалқондир!

0
1441

Баркамол авлод тарбияси, инсонни эзгуликка даъват қилиш, қабиҳ ишлардан сақланиш, гуноҳлардан фориғ этиш, имон ва эътиқодни мустаҳкамлаш – улуғ аждодларимизнинг эзгу нияти бўлган. Зеро, буюк бобокалонларимизнинг маънавий меросини тадқиқ этиш, асарларини нашр қилиш миллатимизни ҳар томонлама улғайиб, камол топишига кенг йўл очади.Маълумки, ёшлар ўзларининг ижтимоий мавқеи, ёши, ижтимоий-руҳий хусусиятлари билан ажралиб турадиган социал-демографик гуруҳ. Ёшлик даврининг ўзига хос хусусиятлари бор. Бу давр ёшларнинг ўқиши, билим ва кўникмалар ҳосил қилиши, маълум бир касб танлаши ва уни эгаллаши, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш, ўз дунёқарашини шакллантириб, мустақилликка киришиш, оила қадриятларини англаш ва ҳоказолар билан тавсифланади.Ислом дини болалар тарбиясига дунёга келган вақтидан бошлаб ёки онаси қорнида ҳомила бўлган пайтдан бошлаб эмас, балки ҳали ота-она оила барпо этиш ҳақида ўйлай бошлаганлариданоқ эътибор беради.Ислом дини болаларга кенг қамровли, ҳар тарафлама: жисмоний, ақлий, руҳий, ахлоқий томонлардан тарбия беришга аҳамият беради.Ёш авлодни турли қинғир йўлларга кириб кетишдан, номақбул оқимлар таъсирига тушиб қолишдан қандай ҳимоя қилиш мумкин? Давлатимиз раҳбари И.Каримов ёшлар масалаларига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида бу ҳақда тўхталиб, ёшларимизни ана шундай тажовузлардан ҳимоя қилиш йўлида курашнинг икки тамойилини белгилаб берди. Улардан биринчиси, бу курашда халқимизнинг азалий анъаналарига, миллий қадриятларга асосланиш бўлса, иккинчиси умуминсоний ва замонавий қадрият ва ютуқларга таянишдир.Ёш авлодни ватанпарвар ва янгича дунёқараш эгалари қилиб етиштириш, миллий истиқлол ғояси, миллий ва диний урф-одатларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларга барча динлар тарихини илмий нуқтаи назардан тўғри тушунтириш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни асраб-авайлаш келажагимиз пойдеворини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.Президентимиз И.Каримов айтганларидек, ўқувчи онгида бўшлиқ қолмаслигига эришиш учун, ўқувчиларнинг кўп қиррали қизиқишларида диний маънавий-маърифий тушунчаларни ўргатиш долзарб аҳамият касб этади. “Ўқувчи битта, лекин унга таъсир этувчилар кўп” – эканини унутмаслик даркор.Шундай экан ёш авлодни тарбиялашда турли мутаассиб оқим ва фирқаларнинг пайдо бўлиш тарихи, уларнинг пуч ғоялари, мусулмонларга келтирган зарарлари тўғрисида тарихий маълумотларни таълим бериш зарур. Билим юртларидаги талабаларнинг соғлом ақидасини шакллантириш билан бирга, бугунги кунда ҳар томонга оғиб, эътиқоднинг бош мазмунига путур етказаётган оқимлар ҳақида хабардор қилиш керак.Дарҳақиқат, ёшларни бундай ёвуз куч ва ғоялардан ҳимоя қилишда муқаддас ислом динининг маърифати ва одоб-ахлоқ тамойилларининг ўрни беқиёсдир. Зеро, ислом дини маърифат, тинчлик ва одоб – ахлоқ тушунчаси остида ёшларни ҳар томонлама тарбия қилишга катта аҳамият қаратади.Шунингдек, охирги йиллар “Соғлом авлод йили”,“Мустаҳкам оила йили”,“Соғлом бола йили” ва айнан бу йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилингани Президентимиз томонидан ёш авлодни тарбиялашга қаратилган қатор фармон ва қарорларини эълон қилинаётгани ёшларга қаратилаётган эътиборнинг муҳимлигини билдиради. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия”нинг фаолият юритаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йилнинг 6 февралидаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-2124-сонли Қарорининг чиқарилиши келажагимиз пойдевори бўлган ёшларга қаратилган эътиборнинг яққол намунасидир.Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган турли диний конфессияларга дахлдор барча фуқаролар учун тенг шароитлар яратилган. Ибодатхона, диний маросим ва расм-русумларни адо этиш имкони, ҳаттоки, диний таълим олиш учун имкониятлар ҳам мавжуд.Республика ҳудудида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги 9 нафар ўрта махсус ислом билим юртлари, Тошкент ислом институти ва давлатимиз раҳбари И.А.Каримов ташаббуслари билан очилган Тошкент ислом университети, шунингдек, ноисломий диний билим юртлари бўлмиш православ ва протестант семинариялари сўзимизнинг яққол мисолидир.Манбалар асосида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 4-босқич талабаси Рўзалиев Ҳикматулло тайёрлади

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг