Кўҳна тамаддун ўлкасида Қуръон музейи

0
556

2015 йил давомида Татаристоннинг Булғор ва Свяжска вилоятларидаги тарихий-диний обидаларни тиклаш учун 809 млн рубл ажратилди. Ушбу маълумот Қозон шаҳрида ўтказилган "Қайта тикланиш" фонди васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида эълон қилинди. Учрашув Татаристон Республикаси давлат маслаҳатчиси Минтимер Шаймиев раислигида ўтказилди.Шунингдек фонд вакиллари 2015 йил давомида Булғор вилоятида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида бир қатор қимматли обектлар аниқланганлигини қайд этишди. Олдиндаги асосий вазифалардан бири – Қуръон музейи қурилишини яқин кунларда якунлашдир. Қурилиш ишлари 21 май санасига қадар якунланиши режалаштирилган. Музей экспозициясидан турли йилларда чоп этилган ва кўчирилган Қуръони карим ва бошқа китобларнинг қадимий нусхалари жой олади. Бундан ташқари шахсий тўпламлардаги нодир китоблар ҳам намойиш этилади.  Қайд этиш лозим, 2015 йил давомида Булғор вилоятига 350 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.Булғор вилоятидаги Қуръон музейи биноси

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг