Германия масжидларида очиқ эшиклар куни ўтказилади

0
782

3 октябрь куни Германиядаги мингга яқин масжидда очиқ эшиклар куни ўтказилади, дея хабар бермоқда DW.

Мазкур тадбир илк бор 1997 йилда Германия мусулмонлар марказий кенгаши томонидан ўтказилган эди, шундан бери ҳар йили айни кунда ташкил этилади. Очиқ эшиклар куни учун 3 октябрнинг танланишида рамзий маъно бор: бу куни Шарқий ва Ғарбий Германия бирлашган.

Очиқ эшиклар кунида мусулмон бўлмаганларга Ислом дини ҳақида маълумотлар берилади. Бу йилги тадбир “Диний эътиқод: шахси, табиий, нормал” шиори остида бўлиб ўтади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг