Бинали Йилдирим Бухоро вилояти ҳокимига Қуръон совға қилди

0
1089

Туркия Буюк миллат мажлиси (парламенти) спикери Бинали Йилдирим Ўзбекистонга сафари доирасида кеча, 26 сентябрь куни қадимий Бухоро шаҳрида ҳам бўлди.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Бинали Йилдиримни Бухоро аэропортида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев кутиб олди.

Туркиялик меҳмон Баҳовиддин Нақшбанд мажмуаси ва бу ердаги музей билан танишди.

Бинали Йилдирим Бухоро вилояти ҳокимига Қуръони Каримнинг махсус нашрини совға қилди. Шундан кейин Мир Араб мадрасаси талабалари билан суҳбатлашди.

Шунингдек, Туркия парламенти делегацияси Бухоронинг бошқа диққатга сазовор жойларини ҳам томоша қилди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг