Доғистонлик диний арбоб чўкаётган инсонларни қутқариб қолди

0
687

Доғистонлик диний арбоб, дарёда чўкиб кетаётган одамларни қутқариб, фидойилик кўрсатди. Фожеа Гоцатлинск ГЭСи ҳудудида республиканинг Хунзах туманида 29 август куни содир бўлган. “Lada Kalina” автомобилида уч кишидан иборат оила, жарга тушиб кетган, дея хабар беради “Ас-салам” газетаси.

Нурудин Нурудинов, қаҳрамоннинг исм – фамилияси шундай бўлиб, Доғистон республикаси Шомил туманидаги Каҳиб қишлоғи имоми ҳисобланади, шунингдек Саид Афанди номидаги Доғистон теология институтида Исломий интизом фани ўқитувчисидир.

Имомнинг хабар беришича, у ўз машинасида Бўйнак шаҳарчасидан Каҳиб қишлоғига қайтаётган бўлган ва йўлда фалокатли ходисага гувоҳ бўлган: унинг кўз ўнгида машина жарга қулаган. Ҳеч иккиланмай, Нурудин машинасини тўхтатиб, чўкиб кетаёганларни қутқариш учун ўзини дарёга отган. Биринчи қутқаргани аёл киши бўлиб, уни қирғоқдан тахминан 30 метр нарида пайқаган, кейин аёлнинг эрини қутқариб қолган.

Шундан кейин аёл улар билан 10 ёшли ўғли ҳам бўлганлигини маълум қилган. Афсуски, уни қутқариб қолишни иложи бўлмаган: имом кучсизланиб қолиб,машинани ҳам, болани ҳам тополмаган. Жабрланганларни қирғоқдан ёрдамга келган одамлар олиб кетишган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигини оҳирги маълумотларига кўра, болани қидириш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Қутқарувчилар билан бир қаторда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этмоқда.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг