Тошкент шаҳридаги масжид имомларининг ўзгаруви ҳақида

0
2032

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда хизмат қилаётган имом-хатиблар ва имом ноибларининг вазифа алмашинуви (ротация) ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида вазифа самарадорлигини ошириш ҳамда имом-хатибларнинг иш фаолиятини янада фаоллаштириш мақсадида идора тизимидаги масжидларда хизмат қилаётган бир қатор имом-хатиб ва имом ноиблар ўртасида вазифа алмашинуви (ротация) ўтказилди. Жумладан:

Муҳаммадиев Раббим “Ракат” жоме масжиди имом-хатиблигидан “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Эргашев Аъзамжон “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиблигидан “Баланд” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Ҳакимов Ўткир “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиблигидан “Ракат” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Бегматов Исҳоқжон Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мутахассислигидан “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Жуманов Абдулҳамид “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиблигидан Хоразм вилояти Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртига ўқитувчи вазифасига ўтди.

Абдуқодиров Муҳаммадраҳим “Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-хатиблигидан “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

Нўмонжонов Муҳиддин “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом ноиблигидан “Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтди.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг