Шри-Ланкада қурилиш вақтида оммавий қабр топилди

0
1202

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, Шри-Ланкадаги Маннар шаҳрида қурилиш вақтида 100 дан кўпроқ одамнинг суяклари бўлган оммавий қабрга дуч келинди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Таъкидланишича, одам суяклари ҳанузгача ҳар кун топилмоқда.

Қабр қурилиш вақтида аниқланган.Ишчилар бино пойдевори учун чуқур қазиётганларида инсон суякларига дуч келишган. Суяклар 3 метр чуқурликда бўлган. Мутахассислар суяклар ер остида қанча узоқ вақт ётгани ва қабрга қанча одам кўмилганини аниқлаш учун экспертиза ўтказишади.

Археологлардан бирининг маълумотига кўра ҳозирда 101 кишининг суякларини топилган, таъкидланишича, қабрнинг ҳали ярмига тегилмаган.

Қабр фуқаролик уруши вақтида пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда. Жанговар ҳаракатлар тўхташлар билан 26 йил давом этган. Шри-Ланка ҳукумати ва мусулмон тамиллар ўртасидаги уруш 1983 йилда бошланиб, 2009 йилдагина якун топган. “Тамил-Иламни озод қилиш йўлбарслари” мустақил давлат ташкил этиш учун ҳукумат билан кураш олиб борган.

Турли маълумотларга кўра, уруш вақтида 100 минг киши ҳалок бўлган. Британ нашрининг таъкидлашича, 20 мингга яқин одам бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

Шри-Ланка оролининг аксарият аҳолиси, яъни 75 фоиздан кўпроғи буддавийлар ҳисобланади. Мусулмонлар эса 21 млнлик аҳолининг 9 фоизга яқинини ташкил қилади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг