Мактаб-интернатда байрам дастурхони ёзилди

0
526

Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами муносабати билан 28 август куни Миробод тумани “Ал Бадр” жоме масжиди имом-хатиби Одилжон Холмуродов ва масжид жамоаси ҳамда “Сарикўл” маҳалласи фаоллари Яшнобод туманидаги 103-сонли махсус мактаб-интернати тарбияланувчилари учун хайрия дастурхони ёздилар.

Интернат ўқувчилари яхши шароитларда таълим олмоқдалар. Бироқ, улар энг катта қувончдан – ота-она бағридан, меҳридан маҳрумлар. Шу боис, хайрия тадбири якунида Қуръон тиловати қилиниб, меҳрга муҳтож болалар ҳаққига дуо қилинди. Мактаб-интернати мураббий ва тарбияланувчилари болалар кўнгилларини қувонтирган хайрли тадбир учун ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирдилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг