19.02.2016й.ИСЛОМДА МЕРОС МАСАЛАСИ

0
2059

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ Муҳтарам жамоат! Кейинги вақтларда халқимиз орасида меросни бўлиш ва олишга доир масалаларда айрим тушунмовчиликлар содир бўлмоқда. Натижада меросхўрлар ўртасида, ака-ука ва қавм-қариндошлар ўртасида турли оилавий низолар келиб чиқиши кузатилмоқда. Шунинг учун, бугунги Жума мавъизамизда мазкур масалани мухтасар ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз. Фиқҳий масалалар орасида  энг ихтилофи оз бўлгани    ва барча масалалари   иттифоқ қилингани  фароиз, яъни мерос илмидир.  Зеро, фароиз ҳукмлари  асосан  Қуръони карим ва унинг баёни ҳисобланган  Пайғамбар  саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида  белгилаб берилган.  Шариатда   меросга бу даражада  эътибор қаратилишининг сабаби,  мерос молу мулкга эга бўлишнинг асосий   муҳим сабабларидан биридир. Молу мулк эса шахсга ҳам, жамиятга ҳам нисбатан  ҳаётнинг асос ва устунидир.  Тирик жон борки, бир куни вақт-соати битиб унинг бошига ўлим келади. Ворислар орасида мерос моли сабабли адовату жанжалга йўл қўймасликнинг ягона  йўли Мерос оятлари асосида тақсимот юритишдан иборатдир.Мерос сўзи ҳам луғатда ва истилоҳда бир қанча  маъноларни ифода қилади. Мерос сўзи  «وِرَاثَةٌ»сўзидан олинган бўлиб маънавий ёки молиявий ҳақга эга бўлиш маъносидадир. Меросга  “Ал-мўъжамул васит” номли луғат китобида “ўлганидан сўнг моли унга ўтди” деб маъно берилган. Меросни луғавий маъносини умумийроқ қилиб  баён қиладиган бўлсак, бу бирон нарсани бир шахсдан бошқасига ёки бир қавмдан бошқа бир қавмга ўтишидир. Бу маънога кўра,  “Мерос” мол,  илм,  улуғлик ва шарафни ўз ичига олади. Қуръони каримда ҳам мерос калимаси бир нечта ўринларда зикр қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтади:وَوَرِثَ سُلَيْمَانُ دَاوُودَ…  _(سورة النّمل/16яъни: «Сулаймон (пайғамбарлик ва подшоҳликда) Довудга ворис бўлди…» (Намл” сураси 16-оят.) Мероснинг шаръий истилоҳдаги маъноси қуйидагичадир:Марҳумнинг  барча молу мулки тирик ворисларига унинг қолдирган мол-мулкидан оладиган мерос улушини белгилаб берувчи ҳисоб-китоб  ва фиқҳий масалалардан иборат қоидалар тўпламига айтилади.Мерос илмини Фароиз илми деб ҳам аталади. Фароиз илми деб номланишига сабаб,  Аллоҳ таоло Қуръони каримда мерос ҳукмларини баён қилиб бундай:»… فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ…» _ (سورة النّساء/11яъни:  “Бу тақсим Аллоҳ таолодан фарз қилингандир” деб марҳамат қилганидир.  Шаръий истилоҳда эса мерос оладиган ва олмайдиган кишилар,  шунингдек,  мерос олувчиларнинг мерос миқдорини билдирувчи илмни фароиз деб аталади.Мерос илми  Пайғамбар  саллоллоҳу алайҳи васаллам  даврларида алоҳида илм бўлмасдан, асосан,  тафсир,  ҳадис ва Пайғамбар  саллоллоҳу алайҳи васаллам  баён қилиб берган фиқҳий масалалар ичидаги бир қисм ҳисобланар эди. Кейинроқ саҳобаи киромлар  орасидан айримлари бу илм соҳасида устозлик даражасига етиб моҳир фароиз билимдонларига айландилар. Чаҳорёрлар ва Зайд ибн Собит,  асосан,  бу илмнинг устозлари ҳисобланар эдилар. Саҳобалар даврида мерос ҳақида   китоб таълиф қилинмаган.Азиз намозхонлар! Мерос илми ҳақида илк китоб таълиф этилиши тобеинлар  даврига тўғри келади. Тобеинлардан биринчи бўлиб Абу Бакр  Айюб ибн Абу Тамима Сижистоний (131 ҳижрий йилда вафот қилган) “Фароиз  Айюб ал-Басрий”  номли китобларини таълиф қилдилар. Аксарият уламолар томонидан бу асар фароиз ҳақида ёзилган илк  китоб   деб эътироф этилган.Бу ўринда мазҳабимизда истеъмолда бўлган ҳозиргача ўрганиладиган, хусусан, диёримизда қадимдан фароиз бўйича  асосий ўқув дастури вазифасини бажариб  келган  “Сирожия” номли китоб бўлиб, унинг муаллифининг  тўлиқ исми Сирожиддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдуррашид Сажовандийдир. Китоб “Ал-Фароиз ас-Сирожия” деб номланади.Мазкур асарга жуда кўп шарҳ, таълиқот ва изоҳлар ёзилганки,  бошқа бирон фароиз ҳақидаги китобга бунчалик эътибор қаратилган эмас. “Сирожия”га ёзилган шарҳлар орасида   машҳури ва одамлар орасида  кўп қўлма-қўл бўлгани аллома Саййид Шариф Алий ибн Муҳаммад Журжонийнинг “Ал-Фароиз аш-Шарифийя” номли китобидир. Бу шарҳга ҳам жуда кўп ҳошия ва таълиқотлар ёзилган. Саййид Шариф бу асарини 804 ҳижрий  йилда Самарқандда ёзиб тугатган.Ислом шариатида  мерос тақсимоти Аллоҳ таолонинг  ўзи тарафидан белгилаб берилган энг адолатли ва мукаммал тарзда тартибга солинган.Мерос ва унга доир ҳукмларни Аллоҳ таолонинг ўзи  Қуръони  каримда  мукаммал ва муфассал тарзда баён қилиб берган. Яна мерос каби батафсил зикри келган бошқа ҳукм йўқ. Ҳар бир ворис улуши, даражаси, шунингдек меросга  оид бошқа ҳукмлар мерос оятларида аниқ-равшан, шарҳу тафсилоти билан зикр қилинган. Аллоҳ таоло мерос масалаларини  бу қадар мукаммал ва муфассал суратда баён қилиши, мерос илмининг аҳамияти, мусулмон жамиятда унинг муҳим ўрни борлигига далолатдир. Меросга бу даражада аҳамият берилишининг яна бир сабаби, мерос мол-мулкка эга бўлишнинг энг асосий сабабларидан биридир. Муҳтарам жамоат! Маълумки, мол-мулк шахс ва  жамият ҳаётининг асосларидан биридир. Зеро, мол-мулк билан башарият ҳаёти давом этади ва мустаҳкамланади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин)  ривоят қилган ҳадисда  Пайғамбар  саллоллоҳу алайҳи васаллам мерос илмини фазли ва аҳамияти ҳақида шундай марҳамат қиладилар:قال النبي صلى الله عليه وسلم: «العِلْمُ ثَلاَثَةُ  فما سِوَى ذَلِكَ فَضْلٌ اَية محكمةُ اَو سُنَّةٌ قَائِمَةٌ اَوْ فَرِيضَةٌ عَادِلَةٌ» (رواه ابو داود و الدارميяъни, “Илм учтадир. Ундан бошқалари фазлдир: 1. Муҳкам оят. 2. Қоим суннат. 3. Адолатли фариза” (Абу Довуд, ибн Можа ва Доримий ривояти). Имом Хаттобий ҳадисдаги “Адолатли фариза”дан мурод, ворислар орасида  китоб ва суннатга мувофиқ ҳолда, адолатли тарзда мерос тақсимлаш илми деб айтганлар. Бу бошқа далиллар фароиз илмини ўрганишни нечоғли зарур эканини билдиради. Айниқса, аёллар меросдан маҳрум қилинаётган, бошқаларида  эса кишилар ўзини   ҳавою нафсига кўра мерос тақсимлаётган вақтда ҳозирги айрим жамиятларда Ислом шариатининг меросга оид адолатли ҳукмларига эҳтиёж зиёда бўлиб бормоқда.Биз мусулмонлар мерос илмини аввало илоҳий амр, деб ўрганамиз, қолаверса уни меросга доир муаммоларимизни  ечишда асос ва илоҳий кўрсатма, деб биламиз.Мерос илми бир ҳадисда таъкидланганидек, “Илмнинг ярмидир”. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасининг 11-12 оятларида мерос ҳукмларини баён қилган.Юқоридаги уч оятдан  бошқа яна бир нечта оятларда мерос ва унга  тааллуқли   баъзи ҳукмлар баъзи  баён қилинган. Аллоҳ таоло айтади : لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالْأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا_(سورة النّساء/7яъни:»Эркаклар учун ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган (мерос)дан улуш бордир. Аёллар учун (ҳам) ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган (мерос)дан улуш бордир. Бу озми-кўпми, фарз қилинган улушдир. »   (“Нисо” сураси, 7-оят.)Бу оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида бир қанча ривоятлар келтирилган. Имом Бухорий ва Муслим ўзларининг “Саҳиҳ” китобларида мазкур оятларнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида келтирган ривоятлари қуйидагичадир:“Уҳуд жангида шаҳид бўлган Саъд ибн Рабеънинг аёли икки қизини олиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг  ҳузурларига  келиб шикоят қилди: “Эй Расулуллоҳ! Мана булар Саъднинг икки қизидир. Буларнинг  отаси Уҳуд жангида шаҳид бўлди. Саъд вафотидан кейин буларнинг амакиси (Саъднинг иниси)  келиб буларнинг молини олиб қўйди. Буларга ҳеч нарса қолдирмади. Ахир буларни  турмушга узатиш учун мол керакку! Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бу ҳақда ўзи ҳукм чиқаради”, – дедилар. Бироз ўтмасданоқ мерос оятлари нозил бўлди. Шунда Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам икки қизнинг амакисига  одам юбориб: “Саъдни икки қизига молни учдан иккисини, аёлига саккиздан бирини бер, қолгани сенга”, дедилар.  Ибн Мардавайҳ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Умму Каҳҳа исмли саҳобия аёл Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам  ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг саккизта қизим бор, оталари ўлиб қолди. Уларнинг ҳеч нарсаси йўқ. Оталарининг қариндошлари меросни қизларимга беришмаяпти”, деганида Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримани нозил қилди”.Вафот этган кишидан қолган мероснинг тақсим қилинадиган,  сарфланадиган ўз ўринлари мавжуд бўлиб, ундан бошқа жойга берилса, шариат асосида тақсимланган ҳисобланмайди. Уламолар мерос  молига тааллуқли  бўлган ҳақларни тўртта деб белгилаганлар:кафанлаш, тажҳиз (дафнга тайёрлаш) ва то дафн этилгунча бўладиган харажатларга меросдан исроф ёки ўта бахиллик қилмасдан сарфланади. Яъни, бунга маййитни ғусл қилдиришдан то охирги манзилига элтиб қўйилгунча  бўлган харажатлар киради. Бу маййитнинг аҳволига, эркак ёки аёллиги ва бой ёки камбағаллигига қараб бир-биридан фарқ қилади.бандалардан бўлган қарзларини адо этилади” деган сўз  бизнинг мазҳабимизга   кўрадир.  ижро қилинади. Яъни, кафанлаш ва дафн билан боғлиқ харажатлар  ва қарзлардан ортган мероснинг учдан бир миқдорида васият адо қилинади. Агар маййитни васияти учдан бирдан кўпроқ бўлса, бунда ворисларнинг  розилиги  эътиборга олинади. Агар ворислар учдан бирдан ортиғига   рози бўлсалар қолган қисмида ҳам васият амалга оширилади.           Бошқа ҳадисда: “Аллоҳ таоло сизларга амалларингизни зиёда қилиб олишларингиз учун вафот этаётган пайтингизда молингизни учдан бирини (эҳсон) садақа қилди”, деганлар.Яъни, васият қилинган маблағнинг берилади.          Аввал ўтган ва кейин келган уламоларнинг барчалари қарз васиятдан олдин туришини айтганлар. Исломда қарзни адо этиш қаттиқ таъкидланган. Шунинг учун вафот этган кишини   жанозасини ўқишдан олдин қарзи бор-йўқлиги сўралади. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:قال النبي صلى الله عليه وسلم: «نَفْسُ المؤمنِ مُعَلَّقَةُ بِدَيْنِهِ حَتَى يُقْضَى عَنْهُ» (رواه الترمزيяъни, “Мўминнинг  жони қарзи сабабли то уни адо этилмагунича қарзига боғлангандир”(Термизий, ибн Можа ва Аҳмад ривояти).          Мерос олиш учун қариндошлик ва унинг даражаси маълум бўлиши зарурдир. шунда фароиз илми бўйича олимга мерос тақсимлаш осон бўлади. зеро, меросхўрлар ҳолатига қараб мерос ҳукмлари ҳам ўзгаради. Масалан, бу маййитнинг акасидир дейишни ўзи кифоя қилмайди. Балки, у туғишган, ота бир ёки она бир эканини билишимиз лозимки, буларнинг ҳар бири мерос олишда  бир-биридан фарқ қилади.Шунга кўра, мерос олишга имкон берадиган сабаблар қўйдагилардир:Қаробат – ота-она, фарзандлар ва улар воситасида маййитга қариндошлиги боғланган кишилар. Яъни, маййитга насабий жиҳатдан қариндош бўлганлар. Агар уларни мерос олишига бирор монеъ бўлмаса, мерос олишга ҳақлидир.Никоҳ – эр-хотин орасидаги саҳиҳ никоҳ ақди, агар духул (қўшилиш) ёки у билан хилватда бирга бўлиш  вужудга келмаса ҳам, улар бир-биридан мерос олишга сабаб бўлади. Эр хотиндан ёки аксинча хотин эридан мерос олишига сабаб улар орасида никоҳ ақди борлигидир. Фосид ёки ботил никоҳ туфайли улар орасида ўзаро мерос олиш йўқ.Аллоҳ таоло барчаларимизни билганларимизга амал қилишга насибу рўзий айласин. Ўтгаларимизни Ўзининг раҳматига олиб, мағфират этсин. Уларнинг ҳақларида қилаётган дуоларимизни қабул қилсин.

muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг