Тошкент шаҳридаги имом-хатиблар Республиканинг чекка ҳудудларида Жума намозларини адо этиб бердилар

0
1406

Жорий йилнинг 24 август куни Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 13 нафар имом-хатиб Муборак Қурбон ҳайити ва Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги айёмлари билан юртдошларимизни қутлаш, уларга динимиз таълимотидан янада чуқур билим бериш мақсадида Республикамизнинг олис ҳудудлари, чекка қишлоқларидаги масжидларда Жума намозини адо этиб бердилар.

Жумладан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, «Ислом ота» жоме масжиди имом-хатиби Жасурбек Раупов Бухоро вилояти Олот туманидаги «Халифа» жоме масжидида Жума намозини ўқиб берди.
Жума мавъизасида халқимизни Қурбон ҳайити ҳамда яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, тинчлик-осойишталикнинг қадри, шукроналик фазилати ҳақида маъруза қилинди.

Тошкент шаҳар “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиби Ўткир Ҳакимов Самарқанд вилояти Ургут туманидаги олис ҳудудда жойлашган “Сарой” жоме масжидида Жума намозида қатнашди. Имом домла масжид аҳли билан самимий учрашув ўтказиб, жамоатга тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етмоқликни, шукроналик неъматларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлиши ҳақида ваъз-насиҳатлар қилди.  Ҳайит айёмлари, истиқлолимизнинг 27 йиллик байрами халқимизга муборак бўлишини, турмуш янада фаровон бўлиб, икки дунё саодатига етказишини сўраб,  Аллоҳ таолога дуолар қилинди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг