Малайзия Ўзбекистонга «HALAL» сертификатлаштириш тизимини жорий этишда ёрдам беради

0
1555

«Ўзстандарт» агентлиги ва Куала-Лумпурдаги Ўзбекистон элчихонаси мамлакатда «HALAL» сертификатлаш тизимини жорий этиш устида иш олиб бормоқда, у Малайзия бозорига кириб бориш ва экспорт ҳажмини ошириш имконини беради.

Ўзбекистон дипломатик миссияси томонидан «Ўзстандарт» агентлигининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи А.Орифбоев ва «Сертификатлаштириш синовлари республика маркази» ДК директори А.Зокировнинг Малайзияга ташрифи ташкил этилди. Улар ҳалол сертификатлаш соҳасида мамлакат тажрибасини ўрганишди.

Ташриф доирасида Ислом тараққиёти департаментида (JAKIM) музокаралар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасида ҳалол сертификатлашни биргаликда жорий этиш ва Малайзия ташкилоти томонидан ҳалол сертификатлаш учун расмий орган сифатида ўзбек агентлигини расмий эътироф этиш тўғрисида баённома имзолади.

Фото: Ўзстандарт

Малайзия тажрибасини ушбу соҳада ўрганиш, шунингдек, «Halal» сертификатини бериш, синов ишларини олиб бориш, тегишли лабораториялар фаолияти ва кадрлар малакасини ошириш тизими билан танишиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги вакиллари учун «Global Haltech» компаниясига ташриф ташкиллаштирилди.

Фото: Ўзстандарт

Музокаралар якунида «Global Haltech» компанияси билан Малайзия компанияси билан биргаликда мамлакатда ҳалол сертификатлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш бўйича битим имзолади.

Манба:kun.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг