Бутунжаҳон диний бағрикенглик ҳафтаси

0
660

1 феврал кунидан жаҳонда диний конфессиялараро халқаро бағрикенглик ҳафтаси бошланди. Илк бор бундай лойиҳа 2011 йилда БМТ томонидан ўтказилган эди. Бундан кўзланган мақсад албатта турли диний эътиқод вакиллари ўртасида дўстона мулоқот ва ҳозирда жуда долзарб бўлган тинчликни ўрнатишдир. Мазкур лойиҳани ҳар йилнинг маълум бир ҳафтасида ўтказиш Қарори 2010 йилда БМТнинг Бош Ассамблеясида қабул қилинган эди. Кейинчалик мазкур ҳужжат ҳар йилда феврал ойининг илк ҳафтасида ўтказиш тавсияси билан Резолюция кўринишида чоп этилди.

БМТ барча давлатларни  ушбу 7 кун ичида тинчлик ва динлараро тотувлик ғояларини тобора кенг тарғиб этишга чақиради. Барча диний ташкилотлар бу борада тегишли чора-тадбирлар, тарғибот тадбирларини амалга оширишларини лозим деб ҳисоблайди.P.S. Шукурки, бугун юртимизда фаолият олиб бораётган 18 нафар диний конфессия вакиллари ўзаро биродарлик ва бағрикенглик руҳида тинч-тотув ҳаёт кечирмоқдалар. Диний низо ёхуд кишиларнинг диний камситилиши ҳолатлари Ватанимизда учрамайди. Албатта, бу ҳолат мамлакатда осойишталикни таъминлашга хизмат қилиб юрт равнақини белгилаб берувчи омиллардандир. Бу ҳақида Президентимиз ўзларининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида: «Минг йиллар мобайнида Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган ва тинч-тотув яшаган марказ бўлиб келди», деб қайд этганлари ҳам бежиз эмас. Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон заминида қадим замондан ислом дини билан бошқа динлар ёнма-ён яшаб, ривожланиб бу жамиятда ўзаро биродарлик алоқаларининг мустаҳкам сақланишига ҳисса қўшди. ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг