Бир кишининг Қуръони каримни дунёдан тугатиш учун қилган беҳуда ҳаракати

0
1139

Шайхул ҳадис, Ҳазрати Мавлоно Муҳаммад Ҳасан Жон Шаҳид раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

“Инглизлар бошида Ҳиндистонга келганларида, бир инглиз Қуръонни сотиб олар, тўплар ва тунда яширин тарзда денгизга ташлаб юборар эди. Унинг бир мусулмон дўсти бу бизнинг китобимизни нима қиларкин, бунчалик миқдорда сотиб олаверади деб ўйлади. Бориб ундан: Сен бунча китобларни нима қиласан? деб сўради. У пайсалга солди. Бироқ, у қўймади ва қатъий талаб қилаверди. Ахири инглиз мен сенга хеч кимга айтмаслик шарти ила айтаман деди. Кейин: Мен Қуръонни дунёдан тугатишни хоҳлайман. Уни олиб денгизга ташлайман деди.  Мусулмон дўсти бирдан кулиб юборди ва айтдики: Эй Аллоҳнинг бандаси! Нега бу аҳмоқлар ишини қилишга киришдинг? Агар барча Қуръонни сотиб олиб денгизга ташлаб юборсанг ҳам, минглаб, юз минглаб эркак ва аёллар Қуръонни ёддан биладилар. Уларнинг кўксиларини нима қиласан? Яна ёздириб олинаверади.
У инглиз: Яхши, у кимгадир ёд ҳамми? деди. У: Ҳа деди. Шунда, у бу ниятидан қайтди”.
«Сиз-чи, фарзандингизга Қуръонни тўлиқ ёдлатишни хеч ўйладингизми? Бўлмаса, ҳалиям фурсатингиз бор. Аллоҳим, барчамизга бу бахтни насиб қилсин, амийн»

Абдулқаюм Ғофуров тайёрлади
Тошкент шаҳар “Ҳазрати Али” ж.м. имом ноиби

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг