Қасам ҳисобланадими…?

0
883

Савол:
Ассаламу алайкум! Қўшним қизини урушганда тўйга бормисан деганда қизи кулимсирабди, шунда онасини янаям жаҳли чиқиб: «тепада Худо турибдику бормисан дидим тўйга» дебди, энди қайнана ва хўжайниси урушиб буни қизин тўйга боради деб буни урушисибди, энди агар бу қизини боришига рухсат берса, боя айтган сўзи қасам хисобидамасмикинки уни бузган бўлиб қолмасмикинман деб қўрқвотдила, агар қасам ҳисобида бўлса, уни бузмасдан қизларига тўйга юборишнинг йўли борми? Қасамни бузганга икки ой кетма-кет рўза тутиб бериши керакми шариат бўйича?

Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, жазаакаллоҳу хойрон!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Аввало аёл қизига шу гапни айтганида нимани ният қилди, шунга қаралади. Агар қасамни ирода қилган бўлса, қизи тўйга борса, қасамхўр бўлади ва қасам бузилганининг каффоротини адо этади.

«Бас, унинг каффорати ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинни таомлантириш ёки уларнинг кийими ёхуд бир қул озод қилишдир». («Моида» сураси, 89-оят)

Араб тилида «каффорат» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб, беркитишга нисбатан ишлатилади.

Шариатда эса содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига «каффорат» дейилади.

Ушбу биз ўрганаётган ояти каримага биноан, ичган қасамини бузишга мажбур бўлган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорат қуйидагича:

  1. Ўнта мискиннинг қорнини тўйдириш.

Мазкур мискинларни тўйдиришдаги ўлчов каффорат берувчи ўз аҳлига берадиган ўртача таом миқдоридир. Агар каффорат адо этиши лозим бўлган шахс ўнта мискинга таом беришни хоҳламаса, иккинчи хил каффоратни адо этиши ҳам мумкин:

  1. Ўнта мискинга бир сидра кийим олиб бериш.

Кийим ҳам ўша вақтнинг, жойнинг ва қавмнинг ўртача кийими бўлади. Агар бу ҳам ёқмаса, учинчи хил жазо ҳам бор:

  1. Бир қул озод қилиш.

Қасамини бузган кишига каффорат учун белгиланган жазо чораларидан Ислом дини бева-бечораларга, камбағал-мискинларга қанчалик эътибор билан қараганлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Шунингдек, бу мукаммал ва оламшумул диннинг қулчиликка қарши бўлгани ва қулларни озод қилишга қаттиқ урингани ҳам аён бўлмоқда. Исломда бу ишлар гуноҳларни ювадиган ибодат даражасига кўтарилганлиги эътиборга сазовордир.

Оғзига кучи етмайдиган, ўзига эътибор қаратиш ва бир ишни қилиш ёки қилмаслигини таъкидлаш мақсадида Аллоҳ таолонинг номи билан қасам ичиб, сўнгра ўз қасамига содиқ қола билмаган одам аслида Аллоҳга нисбатан катта беодоблик қилган бўлади. Бу ишнинг жазосига бошқачароқ чора ҳам белгилаш мумкин эди. Аммо Аллоҳ таоло айнан фақир-мискин ва қулларга меҳр кўрсатиб, уларнинг фойдасини кўзловчи чораларни белгилаган.

Қасамини бузадиганларнинг ҳаммаси ҳам ўнта мискинни тўйдириш ёки уларга бир сидра кийим олиб бериш ёхуд бир қул озод қилиш имконига эга бўлавермайди. Уларнинг ичларида камбағаллари ҳам бўлиши турган гап. Ана шундай имкони йўқ қасамхўрларга ўзига хос жазо чораси белгиланган:

  1. «Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза».

Демак, қасамини бузган одам каффоратни адо қилиш учун ўнта мискинни таомлантириш ёки шунча ададдаги мискинга кийим-бош олиб бериш ёхуд бир қул озод қилишга молиявий имкони йўқ бўлса, уч кун рўза тутиб, каффоратни адо этиши вожиб бўлади.

Аввалги уч жазо чорасининг ичидан бирини танлаш ихтиёрий бўлиши билан бирга, тўртинчи жазо чорасини адо этишга фақатгина мазкур уч чорани адо этишга имкони йўқ кишиларгина муяссар бўладилар. Валлоҳу аълам.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг