СИЗГА ШУ ЕТАРЛИ… ЗУЛМ ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ЗУЛМАТЛАРИДАНДИР

0
816

Аллоҳ азза ва жалланинг бизларга юбораётган неьматларини асрашга ҳаракат қилайлик. Аллоҳ субханаҳу ва таоло бизларни иззат икром қилиб бераётган марҳаматларига шукр келтириб уни ҳимоя қилишга интилайлик. Шукр гоҳида инсоннинг ҳаёлидаги тилларда такрорланадиган сиз биладиган сўзлардангина иборат эмас. Балки Аллоҳ таоло бизларга буюрган ҳақиқий шукр, Аллоҳни бизга бераётган неьматларини Унинг розилигини амалга оширадиган ҳамда Аллоҳ субханаҳу ва таоло буюрган нарсалар учун ҳизмат қилдиришимиздир. Бизларга келаётган илоҳий марҳаматларни ҳимоя қиладиган биринчи нарса бир-биримизга раҳм шафқатли бўлишимиздир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз сўзини рост айтган; ˝Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди˝.Аллоҳ азза ва жалла бизларга муҳтож эмас. Бандани раҳм шафқатли бўлиши яратган Мавлосига ҳеч нарса бермайди, балки банданинг ўзи доим Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳмат эҳсонига мунтазир бўлади.Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган раҳм қилишдан мурод, инсонларнинг ўзаро бир-бирларига кўрсатадиган меҳрибончиликларидир. "Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди"- деганларида ана шуни назарда тутганлар.Яьни уммат орасида зулм, нафрат ва бир-бирини ёмон кўриш ўрнига, одамлар орасида ўзаро меҳрибонлик тарқалмаса бу умматдан Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг марҳаматлари ҳам қисқаради.Агар бу неьматни бардавом бўлишини хоҳласангиз уни Аллоҳнинг шукри билан ҳимоя қилинглар, бир-бирингизга раҳм шафқатли бўлиш билан уни асрашга ҳаракат қилинглар. Ўзаро меҳрибонлик йўлига ўтиш учун энг муҳим бўлган биринчи қадам зулмдан узоқ юришдир. Миллат ичида зулм тарқалган бўлса улар бир-бирларига раҳм шафқат кўрсатишларининг имкони бўлмайди.Кишилар бир-бирларини ҳафа қилиб, бошқаларга зулм ўтказишларидан Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг Китоби бизларни жуда чиройли услубда огоҳлантирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бу нарсани бизларга гўзал тарзда етказганлар.Аллоҳ таолонинг шариати бу масалада икки ҳақ борлигини бизларга ҳабар қилган; Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи, бандаларнинг бандалардаги ҳаққи. Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи марҳамат кўрсатиш, кечириш ва авф қилиш устига бино қилинган (хоҳлаган вақтда кечиб юборади). Бандаларнинг ҳақлари эса даьволашув устига бино қилинган. Бандалар ҳаққида мутлақо илтифот кўрсатиш йўқдир. Шунинг учун барча табақадаги кишиларга таьлуқли бўлган вазифа шуки, Аллоҳ таолонинг раҳматига пешвоз чиқаётган вақтимизда бир-биримизга раҳм шафқатли бўлишимиз муҳим эканини эсга олишимиздир.Бировларни ҳафа қилиб уларга зулм ўтказишнинг хатарли оқибатлари ҳақида гапириб берайми?! Ўйлайманки ораларингизда Аллоҳнинг Китоби ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таъкидларини эшитмаган одам бўлмаса керак. У зот алайҳис-салом айтдилар: ˝Зулмдан қўрқинглар! Чунки зулм қиёмат кунининг зулматларидандир˝. Агар яна эшитишни хоҳласанглар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари сизларга етарли кифоя қилади;˝Огоҳ бўлинглар! Ушбу кунингиз, мана шу шаҳрингиз ва бу ойингизда (қон тўкиш) ҳаром қилгани каби бир-бирларингизни қонларингиз, молларингиз ва обрўларингизга тажовуз қилишни ҳам ҳаром қилган. Огоҳ бўлинглар! Етказдимми? Огоҳ бўлинглар, яна мендан кейин баъзиларингиз баъзиларингизнинг гарданига уриб кофир бўлиб кетмасин!˝- дедилар˝. Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:˝Кимки кишининг ҳаққини қасам ичиб еб кетса, (˝кишининг˝ дедилар, ˝мусулмоннинг˝ демадилар) Аллоҳ таоло унга дўзаҳни вожиб қилиб, жаннатни ҳаром қилади˝, дедилар. Шунда бир киши: ˝Эй Аллоҳнинг расули, озгина нарса бўлса ҳамми?˝ деб сўради.Пайғамбаримиз алайҳис-салом: ˝Агар (мисвок учун ишлатиладиган) арок дарахтининг шоҳи бўлса ҳам˝-дедилар. Эҳтимол сизлар Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини билсангиз керак:˝Синган киши кимлигини биласизларми?˝- дедилар. Саҳобалар: ˝Бизда пули, динори ва матоси йўқ кимсани синган киши дейилади˝, дейишди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ˝Менинг умматим орасидаги синган киши Қиёмат куни намоз, рўза ва закот билан келгани-да, у сўккан, зинода айблаган, молини еган, қонини тўккан ҳамда урган (яъни, ана шу мазлумларнинг барчасига) унинг яхшиликлари олиб берилади. Агар яхшилиги тугаб қолса, у ҳолда ҳақдорларнинг ёмонликларидан олиниб унинг устига ташланади, кейин жаҳаннамга улоқтирилади˝- дедилар˝.Бу ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мусулмонларни зулмдан огоҳлантириб айтган ҳадисларидан айримлари холос.Ким бировнинг молини ноҳақ еган бўлса, ким бошқаларни ноҳақ ҳафа қилган бўлса, ким қўшнисининг еридан ноҳақ бир қарич ерни ўзлаштириб олган бўлса, агар Аллоҳ ўз раҳматини биздан тўхтатиб қўймасин десак Аллоҳ субханаҳу ва таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган ўша нарсаларни эслайлик. Умматнинг етакчилари Аллоҳ ва Унинг Расули огоҳлантирган бу нарсалар олдида тўхталишлари лозим. Умматнинг турли соҳа вакиллари дурадгор ишчиси бўлсин, ҳизматчилари ва дехқон фермерлари бўлсин, қўйингки ҳаммамиз зулмдан узоқ бўлишимиз лозим. Зулм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек зулуматлардир.Биз билан Аллоҳ субханаҳу ва таоло марҳаматларининг давом этиши ўртасидаги ягона нарса, бир-биримизга раҳм шафқатли бўлишимиздир. Осмондан ёмғир ёғиши, ердан гиёҳлар униб чиқиши, дарё ва анҳорларимиздан сувлар тўлиб оқиши учун бир-биримизга меҳрибон бўлишимиз лозим. Айтиб ўтганимдек раҳм кўрсатиш фақатгина такрорланиб айтиладиган юзаки сўзлардангина иборат эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўлчов мезонида юзакилик билан хушомад кўрсатишга ўрин йўқ.Раҳм шафқатли бўлишнинг биринчи босқичи зулмдан узоқ бўлиш, ўзгани ранжитиб ҳафа қилмаслик ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг иш бошиларга қилган хитобидир. Аллоҳ субханаҳу ва таоло жамиятнинг турли синф вакилларига зулмдан узоқда бўлишларини айтади. Шу сабабдан улар ўрталарида раҳм шафқатни ёйишлари лозим. Ким раҳм қилса, унга Аллоҳ раҳм қилади. Ер юзидагиларга меҳрибон бўлинглар, қудрати олий бўлган зот сизларга раҳм қилади.Расулуллоҳ ўз сўзини рост айтган;˝Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди˝.Бу ҳадис Аллоҳнинг бизга айтган ушбу илоҳий сўзини тафсир қилиб келади;˝Баьзиларингизни баьзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин˝?! Фурқон, 25. Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирлари билан имтиҳон қилиб синайди. Агар ўрталарида меҳру шафқат тарқалса, кучли ўз кучини раҳм кўрсатишга, кучсизларга ёрдам бериш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ишлатса, Аллоҳ таоло ҳаммаларига раҳм қилади. Агар кучли ўз кучини зулмга, бировнинг ҳаққини тортиб олишга ишлатса Аллоҳ таоло ҳам улардан раҳматини тортиб олиб, еру осмоннинг баракасини улардан кўтаради. Бугун биз Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг раҳматига яқинлашмоқдамиз, Аллоҳ таоло қарорни қўлимизга топширган, бу раҳмат ёки давом этади ёки биздан тортиб олади. Аллоҳ ишни ўз қўлимизга топширган. Агар ҳар синф вакили Аллоҳга тавба қилса, агар ҳаммамиз Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиб зулмдан, бировни ҳафа қилишдан узоқлашсак, бошқалар ҳаққини тортиб олишдан ўзимизни четга олсак ва орамизда раҳм шафқат тарқаса, бу илоҳий раҳмат кенгайиб кўпаяди ва яна зиёдалашиб боради. Агар ҳаддимиздан ошиб бошимизга чиқсак ва зулмнинг ҳар-ҳил шакли орамизда тарқалса бу неьматни узилишига мунтазир бўлинглар.Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.Муҳаммад Саьид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.(07-декабрь 2007-й.)"Эшонгузар" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг