Маккаи Мукаррамада бунёд этиладиган исломий музей лойиҳаси тақдим этилди. ФОТО+ВИДЕО

0
533

Макка шаҳрида бунёд этилажак ислом тарихи ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан сўзловчи исломий тарих музейининг лойиҳаси тақдим этилди. Музей Масжидул Ҳарамдан 7 км узоқликда умумий майдони 5600 кв.м ни ташкил этиши кўзда тутилган. Музей лойиҳаси Лондон архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳа ижодкорларининг фикрича, музей ислом тарихини ўрганишга қизиқувчилар ҳамда мамлакатга ташриф буюрувчи ҳаж ва умра зиёратчилари учун маданият марказига айланади. Музей ичида маърузалар зали, китоб магазини, баландликдаги очиқ боғ ҳамда ресторан хизматларини жамлаган бўлиб, бир вақтда минг нафар кишини қабул қила олади.Спиралсимон шаклдаги зиналар шифтида эса  Аллоҳнинг 99 исми экспозицияси акс этиши мўлжалланган.  

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг