Пойтахтимиздаги «Олтин тепа» жоме масжидининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди

0
139

Бугун, 6 ноябр куни Пешин намозида масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар маҳалла аҳлини янги, муҳташам масжид барпо этилганлиги билан қутладилар. Бундай обод ибодат уйлари ҳамиша халқимизнинг дину диёнатига, сакинат ва ором ила ибодат қилишларига, маърифатимизнинг бойишига хизмат қилишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилдилар. Шунингдек, бундай савобли ва хайрли ишга ҳиссалари қўшилган барча кишилар ҳақларига дунё ва охират саодатини сўраб дуолар қилинди.

Умумий сиғими 3000 кишига мўлжалланган хонақоҳ ва пастки қисм, таҳоратхона, имом-хатиб хонаси, хизмат хоналари, кутубхона ва бошқа масжидларда такрорланмайдиган ўзига хос бир меъморий ечимни ташкил этган. Таҳоратхонадан тортиб хонақоҳгача намозхонлар ибодати учун юқори даражада барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Бу даражадаги шароитлар нафақат юртимиз, балки дунёнинг кам сонли масжидларидагина учрайди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг