Хартумда X халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтади

0
107

Халқаро Қуръон мукофоти директори Али Зайн Муборакнинг маълум қилишича, мусобақани ўтказиш борасидаги тайёргарлик ишлари ўз ниҳоясига етмоқда.

Унинг айтишича, мусобақа 2019 йилнинг 7 январь куни Ар-Риёд шаҳрида Дорул Қуръонда бошланиб, 12 январга қадар давом этади.

IQNAнинг хабар беришича, мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 60 та ҳофизи Қуръон иштирок этади.

Мусобақанинг якуний босқичи 13 январь куни бўлиб ўтади. Унга Судан давлати Президенти ҳам ташриф буюради. Мусобақанинг ҳайъат кенгаши раиси этиб сенегаллик Шайх Муҳаммад ал-Ҳасан Босу тайинланган.

манба:Islom.uz
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг