“Мурувват карвони” Тошкент шаҳрида

0
107

Бугун “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири Тошкент шаҳрида ўтказилди. Хайрия тадбири доирасидаги 90 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 10 нафар жисмоний имконияти чекланган шахсларга ногиронлик аравачалари берилди.

Шу куннинг ўзида Фонд томонидан тадбирда қатнашган имом-хатиб ва имом-ноиблар орқали шаҳардаги 60 дан зиёд жоме масжидларга диний-маърифий китоблар берилди.

“Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва холисликни кафолатлайди. Маблағларни шаффофлик асосида ҳақдорларга етказилаётганини vaqf.uz сайти орқали кузатиб боринг!

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг