Ўзбекистондаги яна бир савдо белгиси «Ҳалол» халқаро сертификатини олди

0
211

«Сочная долина» ва Viko савдо белгиси остидаги шарбат ва нектарлари «Ҳалол» сертификати эга бўлди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди.

Россия Федерациясининг Муфтийлар кенгаши қошидаги «Ҳалол» стандартлаштириш ва сертификациялаштириш маркази томонидан айнан Россия Федерацияси мусулмонлари Диний бошқармаси раҳбари – Муфтий,  Шайх Равил Ғайнуддиннинг имзоси билан тасдиқланган «Ҳалол» сертификати ҳужжати компанияга тақдим этилган.

«Ҳалол» сертификатининг мавжудлиги «Сочная долина» ва Viko савдо маркасида чиқарилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганида қатъий назоратдан ўтишини, таъқиқланган қўшимчалар йўқлиги ҳамда Ислом аҳкомларига мувофиқ келган ҳолда сифатли ва 100% табиий эканлигини англатади.

“Шарбатлар ҳам ҳалол бўлмаслиги мумкинми?” деган савол туғилиши табиий. Ҳа, шундай бўлиши мумкин экан. «Ҳалол» сифати стандартларига спирт қўшимчалари (ҳатто фоизида озгина миқдорда бўлса ҳам), консервант, ароматизатор ва стабилизаторлар қўшилмаган ичимликлар мос келади. Асосий талаб хомашё – сабзавот ва меваларга қўйилади. Уларни етиштираётганда табиий бўлмаган ўғит, антибиотик, ГМО, ўсишни тезлаштирувчи воситалардан фойдаланмаслик керак. «Сочная долина» ва Viko шарбатлари ҳамда нектарларини  тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган хомашё назорат этишнинг айнан мана шундай бир қанча босқичларидан ўтади, хомашё тайёрлашга нисбатан юқори талаб қўйилади.

Мавзуга доир: Уламолар халқаро «Ҳалол» сертификатини қўлга киритган фермер хўжалигини табрикладилар

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг