Пайғамбаримиз (с.а.в.) қайси санада туғилаганлар?

0
57

Савол:

Assalom aleykum avvalo uzur sòrayman oldindan bunday savol uchun Payģambarimizni qaysi oyda tuğilganlariyu sanasi nechchi ekanligini bilmayman lekin qiziqyapman yaqin oralardan buyon dinimizdagi oyatlar suralar haqida òqib yod olishga harakat qilyapman Namoz òqimoqchiman Iltimos savolim javobsiz qolmaydi degan umiddaman

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бу ҳақда ҳар бир мусулмон билиши лозим. Биз ўз замонамиздаги ёки аввалда ўтган машҳурлар, тарихий шахсларни, уларнинг туғилган йили, ҳаётини яхши биламизу, лекин биз учун энг катта фойда келтирган, зулматлардан нурга олиб чиққан, ҳақни, ҳидоятн етказган, икки дунё саодатини олиб келган ўз Пайғамбаримизни яхши танимаймиз… Ҳозирда диний-маърифий китоб дўконларида, интернет саҳифаларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари (муборак ҳаёт йўллари)га бағишланган китоблар ўзбек тилида жуда кўп. Уларни ўқинг. Намозни осон ўргатувчи китоблар ҳам жуда кўп.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги

Яна қўшимча қаранг: Мусулмон киши билиши лозим бўлган Пайғамбар с.а.в. ҳаётларига доир савол-жавоблар

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг