Намоз қаср қилинганида суннатлар ўқиладими?

0
89

Савол:

Ассалаума алайкум илиминизди омиринизди зияада етсин! Мусафир инсан намазди касыр окыйди касир намазда суннет окылама??? Пешин намазинда суннетти толык окыймизба

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Мусофир киши сафарда тўрт ракатли фарз намозларини икки ракат қилиб қисқартириб (қаср қилиб) ўқийди. Улар пешин, аср, ҳуфтондир. Бунда иккинчи ракатдан кейин қаъдада ташаҳҳудга саловот, дуо қўшиб намоз тугатилади. Яъни икки ракатли фарз намози тартибида.

Аммо бомдод, шом ва витр намозлари ҳамда суннати равотиблар (яъни, беш вақт намознинг суннатлари) эса бутун ўқилади.

Агар мусофир йўл юриб турган бўлса, вақти зиқ, шароити йўқлиги учун суннатларни ўқимаслиги афзалдир. Аммо шунда ҳам бомдоднинг суннатини тарк қилмай ўқийди. Агар мусофир бир манзилга келиб тушса, вақт бемалол, шароит етарли бўлгани учун суннатларни ўқиши афзал бўлади. (“Мўминнинг меърожи”. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг