Олий таълим муссасаларида диний бағрикенглик мавзусида учрашувлар ўтказилмоқда

0
92

Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида юртимиздаги олий таълим муассасаларида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик – жамият барқарорлигининг асоси” мавзусида диний уламолар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ислом дининг асл инсонпарварлик, биродарлик ғояларини тарғиб этиш, ёшлар онгида соғлом эътиқод асосида динимизнинг бағрикенглик, ҳамжиҳатлик тамойилларини шакллантиришдан иборатдир.

Ана шундай тадбирлардан бири 8 ноябр куни Тошкентдаги Турин Политехника институтида бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамов иштирок этди. Э.Рустамов талабаларга ислом дини азалдан диний бағрикенгликнинг юксак намунасини кўрсатган таълимот эканлигини тарихий мисоллар билан тушунтириб берди. Бугунги кунда дунёда юз бераётган можароларнинг аксарияти афсуски диний низолар ёхуд дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган бузғунчи кучларнинг фаол таъсири остида кечаётганлигини таъкидлади. Маъруза якунида талабаларнинг мавзу борасидаги берган саволларига жавоб берди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг