“Нақшбанд туризм фестивали” иштирокчилари Бухорони зиёрат қилмоқдалар

0
80

Нақшбанд туризм фестивали иштирокчиларининг иккинчи гуруҳи ҳам етиб келди, деб хабар беради Islom.uz. Барча азиз меҳмонлар мезбонлар томонидан тушлик дастурхонига таклиф этилди. Дастурхон атрофида суҳбат қизғин давом этди. Унда Умумжаҳон сўфийлар ташкилоти раҳбари Абдулкарим Ҳадийд нутқ сўзлади. Шунингдек, меҳмонларни ташриф билан “Hilol Travel” сайёҳлик компанияси ҳам муборакбод этди.

Меҳмонлар Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуа-зиёратгоҳи, “Масжиди Калон” меъморий ёдгорлиги ва Мир Араб Олий мадрасасига ташриф буюришди.

Тадбирнинг кўтаринки кайфиятда ўтишида Бухоро вилояти ҳокимилиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Ўзбектуризм” Бухоро минтақавий бўлими ҳамда “Мир Араб” олий мадрасаси мударрислари ва талабалари сидқидилдан хизмат қилмоқдалар.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг