Ўзбекистонда Нақшбандия туризм фестивали ўтказилади

0
71

Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 7-14 ноябрь кунлари Ўзбекистонда Малайзиянинг “Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти” ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўмагида зиёрат туризми йўналишида “Нақшбанд туризм фестивали – 2018” номли халқаро тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Сўнгги пайтларда республикамизда Давлатимиз раҳбарининг бевосита кўрсатмаларига мувофиқ туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани ҳаммага маълум.

Ушбу йирик тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам Ўзбекистондаги зиёрат туризми имкониятларини дунёга намоён этишдир. Ўз навбатида, Ўзбекистондан етишиб чиққан ислом дунёсининг йирик намоёдалари, инсоният тамаддунияга улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий каби буюк алломаларимизнинг табаррук қадамжоларига мухлис сайёҳларни кенгроқ жалб қилишдан иборатдир.

Фестивалда Нақшбандия тариқатининг 150 нафардан ортиқ вакили, хусусан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, ЖАР ва бошқа мамлакатлардан меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Меҳмонларнинг Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.

манба:muslim.uz
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг