Агар намозхон охирги қаъдага ўтириб ташаҳҳудни ўқиган бўлса-ю, кейин ортиқча ракатга билмай туриб кетса

0
178

Савол:
Ассалому алейкум 2 ракатли намозда ташаҳҳуд ўқимай учинчи ракатга турибман кейин 2 ракатлиги эсимга тушди дарров ўтириб ташаҳҳуд ўкиб намозни тугатдим шундай ҳолда нима қилишим керак эди ?


Жавоб:

Агар намозхон охирги қаъдага ўтирмай, эсидан чиқиб ортиқча ракатга туриб кетса, то ўша ракатнинг саждасигача эсига тушиб қолса, қаъдаи охирга ўтиради ва сўнггида саждаи саҳв қилади. Чунки у охирги қаъданинг фарзини кечиктирди.

Аммо ортиқча ракатнинг саждасини қилиб қўйса, ушбу фарз намози нафлга айланади ва олтинчи ракатни ҳам тўлдириб қўйиш маъқулдир. Чунки нафллар ракати тоқ бўлмайди. Намозни адо қилгач, фарзни қайтариб ўқийди. Чунки у намознинг рукнларидан бўлган қаъдаи охирни йўқотди. Рукн адо қилинмаса, намоз қайтариб ўқилади.
Аммо вожиб тарк қилинса, намоз саждаи саҳв билан намоз ўрнига келади.

Агар қаъдаи охирда ўтириб ташаҳҳудни ўқиган бўлса-ю, кейин ортиқча ракатга билмай туриб кетса, эсига тушган заҳоти ўтиради ва ташаҳҳудни қайта ўқимай, салом беради. Аммо зиёда ракатнинг саждасини қилиб қўйган бўлса ҳам, фарз намози бузилиб, нафлга айланмайди. Кейинги икки ракати нафлга ўтади. Саждаи саҳвнинг кўриниши фарз ва нафлларда ҳам бир хилдир.

манба:Мўминнинг меърожи(Муфассал намоз китоби)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг