Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар

0
190

 

Мисвок

Оғиздан келадиган ёқимсиз ҳид ва тишлар орасида қолиб кетган таом ёмон бўлиб қолмай, балки соғлиқ учун ҳам зарардир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак тишларини доимо, айниқса ҳар бир намоз олдидан мисвок билан тозалаганлар.

Пҳарба Басел ЛТД (дори ишлаб чиқариш) ширкати мисвок устида тажриба ўтказди. Натижага кўра, ўсимлик таркибида милкларни касалланишига, тишларни емирилишига сабаб бўладиган зарарли бактерия ва микробларни ўлдирадиган моддалар топилди. Саудия Арабистонидаги Риёз университети ва АҚШдаги Индиана университети олимлари томонидан ўтказилган тажрибалар ҳам айнан шуни кўрсатди.

Хина

Исломда тажмил (гўзаллик) воситаларидан яна бири хинадир. Дарҳақиқат, хина дунёнинг турли жойларига Ислом динининг ёйилиши орқали етиб борди. Ва асосий воситага айланди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У зотнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумлар соқолларини хина билан бўяганлар. Аёллар эса у билан сочларини бўяганлар, қўллари ва оёқларига зийнат берганлар.

Хинанинг фойдасини замонавий олимлар кашф қилишди. Унга кўра, хина зарарли бактерияларни ўлдиради. Хусусан, туғма юқимли тери касалликларини муолажасида фойда беради, бош ва танани салқинлаштириш учун ҳам ишлатилади, унда сочни ўстирадиган фойдали моддалар мавжуд. Бу ўсимликнинг дони ва баргида тиббий хусусиятлар бисёрдир.
Бугунги кунда мусулмонлар илгаригидек хинага кўп эътибор қаратадилар ва поклик йўлида ундан фойдаланадилар.

Тошкент Ислом институти битирувчиси
Халилуллоҳ Юсуф таржимаси.

Манба: Islaminstitut.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг