Кийинган ялонғочлар номли мақоладан. Имом Бутий

0
138

Эй ақлли синглим!
Сизни вақтинчалик чирой ва тентаклик шухрати ҳалокатли хатарга йўналтирмасин. Яқинда сиз унинг ҳужумига афсуслар қиласиз. Ўшанда бу надомат сизни бирор нарсадан қутқара олмайди.

Чирой тез кетади. У ўзидан сизга биргина асарни қолдиради: У оғир ташвиш бўлиб, унда сиз оловга ҳайдаласиз.

Мен сизни йўқ бўлиб кетувчи шаҳватга тўйинишингиз ва фоний лаззатга қарам бўлишингиз йўлида тангри таолонинг ҳамда жаннат ва дўзахни яратувчиси бўлган Аллоҳнинг ғазабини чиқаришингиздан эҳтиёт қиламан.

Мен сизни ҳаяжонли очиқ (яланғоч) танангизни кишиларнинг ахлоқларини тойилтирадиган ва уларнинг ақлларини йўқотадиган ҳамда адашиш ва залолат водийларига туширадиган сирғанчиқ жой қилиб қўйишингиздан эҳтиёт қиламан.

Агар (шундай қилсангиз) сиз бир оз муддатдан кейин Аллоҳ таолонинг олдида одамларнинг гуноҳларини елкангизда кўтарасиз. У инсонлар Аллоҳнинг розилигига эргашиш билан саодатга эришган авлодлар эди. Бас энди улар ҳам сиз туфайли Аллоҳнинг ғазабини уйғотадиган йўлга юрганлари сабабидан бахтсиз кишиларга айландилар.

Аллоҳ таоло сизга омонат қилиб берган энг гўзал неъматни мусулмон йигитлардаги исломий хулқларни овлашга олиб борадиган энг яқин йўл қилиб олишлари учун Аллоҳнинг душманлари қўлига топширадиган қурол қилиб қўйишингиздан эҳтиёт қиламан.
Чунки уларда ҳамла қилувчи дахшатли ҳаёл ва бузиб ташловчи қўпол кучлар бор.

Имом Бутий ҳикматлари
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг