ЎЗИНГИЗ, АҲЛИНГИЗ ВА ФАРЗАНДЛАРИНГИЗДА БАРАКА ҲИС ҚИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ…

0
471

Уйингизда саодат ва шодлик бўлишини хоҳлайсизми..

Буни бизга аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ўзининг ”Бу менинг отам” китобида ўргатади;

Отам раҳматли ўн йиллардан бери ҳар душанба ва пайшанба кунлари эрталаб бомдод намозидан сўнг Аллоҳнинг зикридан иборат қисқа ибодатга бизларни тўплар эдилар. Ушбу эрталабки намоздан кейинги зикр мажлисига каттаю кичик йиғиларди.

Отам; ˝Ла илаҳа иллаллоҳ˝ зикрини юз марта айтишни бошлаганларида улар ҳам биргаликда бошлар эдилар. Ундан сўнг ҳаммалари биргалашиб жалола ˝Аллоҳ˝ лафзини юз марта айтишга ўтардилар.

Кейин Имом Нававийнинг вирдлар тўпламини отам ўқир ва улар ҳам бирга қўшилиб ўқирдилар. У Аллоҳга айтиладиган сано ва дуолар ҳамда илтижодан иборат машхур тўпламдир.

Зикрни томомлаб бўлганларидан кейин ҳаммага рамзий совға сифатида майда танга дирҳамлар ёки ҳолва қандлар тарқатилар эди. Отам йиғилган ушбу вирдларни шу шаклда шу вақтларда бажариб боришни канда қилмасликни ҳаммамизга васият қилардилар.

Мен Аллоҳ таолога бизларни – у кишининг фарзанд ва набираларини мана шу кунларда ва айнан ана шу вақтларда айтилган услубга кўра қатъият билан у кишининг васиятларини бажарувчилардан бўлишимиз учун ёрдам берганига ҳамдлар айтаман.
Ушбу осон ва енгил вазифани бажаришга чақиришим мени қанчалар хурсанд қилади ва менга қанчалар ёқади.

Отамни таниб уни яхши кўрган ҳамда уни эшитиб ёки бу китоб орқали у кишининг сийратларини билган ҳар бир киши ўзи, аҳли ва фарзандларида бунинг баракасини ҳис қилади ҳамда ўз уйида бунинг саодат ва шодлик белгиларини топади.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг