Татаристон масжидларида болалар учун машғулотлар бошланди

0
223

Татаристоннинг 763 масжидида болалар учун Ислом асослари бўйича бепул машғулотлар бошланди, дея хабар бермоқда IslamToday.

Татаристон бўйлаб Ислом асослари бўйича машғулотларга 20 мингга яқин киши қатнашмоқда, улардан 2 минги 6-18 ёшдаги болалардир. Уларга араб ёзуви, Ислом асослари, ахлоқ, диний ибодат қоидалари, Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётлари бўйича дарслар ўтилмоқда.

Машғулотлар ҳар шанба ва якшанба кунлари бўляпти. Тингловчилар зарур адабиётлар билан таъминланди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг