Ҳайит олди ҳашарлар ўтказилиб, манзиллар обод этилмоқда

0
264

Халқимизнинг минг йилликларга бориб тақалувчи қадимий қадриятларидан бири бу ҳашардир. Аждодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганлар. Зеро, динимиз аввало инсониятни покликка, озодаликка чорлайди. Ҳар қандай ибодатлар, савобли амаллар поклик ила бошланади. Муборак Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик имондандир”, дея марҳамат қилганлар.

Маълумки, 18-19 август кунлари Қурбон ҳайити ва Мустақиллик куни байрамлари муносабати билан юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари куни деб эълон қилинган эди.

Бугун эрта тонгдан диёримиздаги барча масжидлар, зиёратгоҳлар ва уларга туташ қабристонларда ҳам оммавий ҳашар ўтказилди. Масжид жамоаси, маҳалла фаоллари уюшқоқлигида, мажид ичи ва ташқи ҳудудлари, экинлар, ариқлар тозаланди. Қабристонлар, қаровсиз қолган жойлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди.

“Кох ота бузрук” имом-хатиби Абдулҳаким Пирназаровнинг хабар беришича, ҳашар масжиднинг ўзида эмас “Кох ота” махалласи бўйича кенг қамровда олиб борилмоқда: жумладан “Сой бўйи” хамда “Фаол” кўчаларида 700 метрдан ортиқ таьмирталаб қисмига бетон асфалд ётқизилди. Кам таьминланган оилалардан бирининг девори сеймон-сувоқ қилиш ишлари бошланди. Масжид ёнидаги болалар боғчасининг нураб тушган 60м.кв дан ортиқ девор қисми сувалиши бошланди. Ҳашарда 100 дан ортиқ маҳалла фуқоролари иштирок этмоқда.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг