БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан вафот этди

0
269

БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан 80 ёшида оламдан ўтди, хабар бермоқда Daryo.uz

Кофи Аннан ва Ислом Каримов.
Фото: Google Images

Оиласининг маълум қилишича, Аннан қисқа давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтган.

Кофи Аннан кейинчалик мустақил Гана давлатига айланган Британиянинг Олтин Қирғоқ колониясида 1938 йилда таваллуд топган. У 1960 йиллларнинг бошидан бери БМТ структурасида ишлаб келарди. 1997 йилда БМТ бош котиби этиб сайланган ва бу лавозимни эгаллаган илк қора танлига айланган.

2001 йилда Кофи Аннан тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлган ва иккинчи муддатга сайланган. 2006 йил охирида ўз лавозимини тарк этган.

Кофи Аннан БМТ бош котиби сифатида 2002 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг