Фаришталар кимнинг ҳаққига дуо қилади?

0
319

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бир мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади”, деб айтганларини эшитдим. (Имом Термизий ривояти)

Эй дўстим! Аллоҳдан сўрамоқчи бўлган хожатларинг борми? Ижобатидан умидвор бўлган дуоларинг борми? Кимнидир дуосига мухтожмисан? Бунинг учун сенда имкониятлар тўлиб ётибди. Етмиш минг фариштанинг дуосидан бебаҳра қолма. Озгина вақтингни ажратиб бундай катта имкониятдан фойдаланиб қол. Эртага боришни ҳохлаган жойинг жаннат учун бугун ҳаракат қилиб ол.

Тошкент шаҳар “Имом Термизий” жоме масжиди
 имом ноиби Саидхон Махсумов тайёрлади

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг