Бу хонадонлар пойтахтда, Тошкентда…

0
981

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан имом-хатиблар Тошкент шаҳридаги ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор фуқаролар, яшаш шароити оғир даражадаги оилаларда бўлиб, хонадон аҳлларидан ҳол-аҳвол сўраяптилар, муаммоларини ўрганмоқдалар. Уларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган зарурий моддий ёрдам маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқдалар.

Дастлабки босқичда Миробод, Сергели ва Чилонзор туманларидаги мавжуд 129 та маҳалланинг ҳар бирига ташриф буюриш кўзда тутилган. 9 август куни Олмазор туманидаги “Сирож солиҳ” жомеъ масжиди имом хатиби Қодиров Ҳасанжон бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирғали тумани “Дарё бўйи” маҳалласида яшовчи аҳолининг аҳволи билан танишдилар. Тадбир давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари ўрганилиб, “Вақф” хайрия жамоат фонди билан биргаликда маҳалладаги ёрдамга муҳтож оилаларга 5 литр ўсимлик ёғи, гуруч, шакар, чой ва макарон каби рўзғор учун керакли бўлган маҳсулотлар берилди. Бундан ташқари ишчи гуруҳ энг ночор, ёрдамга муҳтож оиланинг хонадони томини ёпиб берадиган бўлишди.

 

Сиз кўриб турган бу суратлар эски эмас. Пойтахтимизда ҳам ҳамон шундай оғир шароитларда, моддий қийинчиликларда сабр билан яшаётган юртдошларимиз бор, диндошларимиз, миллатдошларимиз бор. Уларнинг бу ҳолатини кўриб, кўзингизга ёш келади. Муаммолар, сабаблари турли. Норасида болаларнинг мунгли нигоҳларига боқиб, қалбингиз изтиробга тўлади. Мана, нима учун ҳукуматимиз халқимиз турмуш тарзини яхшилашга бу қадар жиддий аҳамият қаратяпти. Яхшилаш фақат ҳукуматнинг иши эмас. Бу борада барчамиз жипслашишиз лозим.

Аллоҳ уларга ҳам тўкин ҳаётни насиб этсин. Тўқчиликнинг қадрига етмас бебошлар ўрнига, топганини кўзга суртадиган шукрли бандаларни кўпайтирсин. Жаннат мукофотини, Ҳажнинг савобини мана шундай ночор оилалаларга яхшилик қилиб топишимиз мумкин азизлар. Бундай мисолларни улуғлар ҳаётидан яхши биламиз.

Мазкур хонадонлар соҳибларига қўшимча ёрдам кўсатмоқчи бўлган фуқаролар “Вақф” хайрия жамоат фондига мурожаат қилишлари мумкин: 

  • Manzil: 100002, Тошкент шаҳар,
    Олмазор тумани,
    Қорасарой кўчаси, 47-уй
  • 998 71 150-64-36
  • 998 71 150-64-37
  • http://vaqf.uz/uz

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг