Хабиб Нурмагомедов Ҳаж зиёратига отланади

0
560

Аралаш қоидалар бўйича енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 20 август куни Саудия Арабистонига етиб боради ва Ҳаж қилади. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар бермоқда.

Хабиб Нурмагомедов 6 октябрь куни икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорга қарши узоқ кутилган жангда октагонга кўтарилади. Бўлажак жанг олдидан Хабиб Макка ва Мадинага Ҳаж амалларини бажаради. Режага кўра у 20 август куни Макка шаҳрига етиб боради, дейилади манба хабарида. Хабиб Нурмагомедов муқаддам умра зиёратига борган. Айни пайтда спортчи АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турибди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг