Тошкентда Ўзбек мумтоз адабиётини ўрганиш бўйича халқаро халқаро конференция ўтказилмоқда

0
154

2018 йилнинг 7-8 август кунлари пойтахтимизда «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда.

Илк бор ўтказилаётган нуфузли анжуманда Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раиси, атоқли ёзувчи Анор муаллим, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдавлат, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Низом Қосим, Ҳиндистоннинг Панжоб штати Ёзувчилар ассоциацияси раиси Дев Бхадраж фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда. Шунингдек, АҚШ, Арманистон, Афғонистон, Беларусь, Германия, Жанубий Корея, Канада, Қирғизистон, Литва, Миср, Молдова, Нидерландия, Озарбайжон, Россия, Сербия, Туркия, Туркманистон, Украина, Франция, Ҳиндистон, Швеция, Эрон, Япония каби дунёнинг ўттизга яқин давлатидан қирққа яқин ёзувчи ва шоирлар, таржимонлар, адабиётшунос олимлар қатнашмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг веб сайти.

Дастурга мувофиқ, халқаро конференция 7 август куни бошланди. Анжуман қатнашчилари дастлаб Адиблар хиёбони ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси, уюшма ва “Ижод” фонди фаолияти, яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шундан сўнг меҳмонлар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига бориб, Ҳазрат Навоий ҳайкали пойига гул қўйди, китоблар кўргазмаси билан танишдилар.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг