Имом-хатиблар яшаш шароити оғир хонадонларда бўлиб, ёрдам кўрсатмоқдалар

1
616

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларининг бирида: “Инсонларнинг яхшиси атрофидагиларга кўп манфаати, ёрдами тегиб турганидир” деб умматларини доимо манфаатли, савобли ишларни қилиб ўзгаларга ибрат ва намуна бўлишга тарғиб қилганлар.

Жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида ҳам ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган барча хайрли ишларнинг замирида шу эл одамларини рози қилиш, оғирини енгил этиш, ҳаёт тарзини яхшилашга қаратилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмасига асосан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар тақсимот асосида, белгиланган тартибда маҳалла раислари билан бирга пойтахтимиздаги барча маҳаллаларда бўлиб, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор фуқаролар, эҳтиёжманд оилалар, муаммоли хонадонларга кирадилар. Улардан кўнгил сўраб, зарурий насиҳатлар қиладилар. Муаммоларини ўрганиб, ечими бўйича зарурий хулосалар берадилар. Ва албатта “Вақф” жамоат фонди томонидан ажратилган зарурий моддий ёрдам маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатадилар.

Бугун эрта тонгдан ана шу хайрли тадбир бошлаб юборилди. Дастлабки босқичда Миробод, Сергели ва Чилонзор туманларидаги мавжуд 129 та маҳалланинг ҳар бирига ташриф буюриш кўзда тутилган.

Кўрсатилаётган алоҳида эътибордан мамнун бўлаётган фуқароларимиз бу хайрли ишларга бош бўлаётган давлатимиз раҳбари ва барча мутасаддилар ҳақларига дуо қилмоқдалар. Шу билан бирга ўзларини қийнаётган муаммоларини баён этмоқдалар. Имом-хатибларимизнинг суҳбатларнинг дастлабки кунларидан хулосалари шуки, юртдошларимизни қийнаётган, маълум маънода уларни шароитларини оғирлашишига сабаб бўлаётган муаммолар кўп. Бироқ бу муаммоларни ўзаро ҳамкорликда, сабр билан ҳал этиш мумкин. Фақат дилдан, холис ишлаш лозим. Саҳоватпеша кишиларни кўпроқ ёрдамга жалб этиш лозим. Хуллас бу борада ҳали талай ишлар олдимизда турганлиги намоён бўлмоқда.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

1-изоҳ

  1. Assalomu Aleykum vassalotu va sallamu ala Rasulila Birodarlarim ismim Furqat sizlarga bir taklifim bor Mexribonlik uyi sobiq Tarbiyalanuvchilariga qanaqa yordam qulini chuza olasizlar Yordamingiz uchun tashakkur Alloxu Akbar

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг