Сурияга, ўз юртига қайтиш истагида бўлган қочқинлар сони ортмоқда

0
201

Туркиядаги миллионлаб суриялик қочқинларнинг ўз юртига қайтишида жаҳон ҳамжамиятига кўп нарса боғлиқ. Бу ҳақда Туркия ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ва олдини олиш бошқармаси бошлиғи Меҳмет Гуллуўғли таъкидлади, деб хабар бермоқда azon.uz

Унинг сўзларига кўра, Сурияда ҳаёт даражасининг ўсиб бораётгани сабабли ўз юртига қайтиш истагида бўлган қочқинлар сони ортмоқда.

«Туркияда 3,5 миллионга яқин туркиялик қочқинлар яшамоқда. Бутун дунёда эса улар сони 5 миллионни ташкил этади. Туркия ватанига қайтишни бошлаган сурияликларнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Бу тенденция минтақа учун жуда муҳим”, – деди Гуллуўғли.

Бошқарма бошлиғининг айтишича, охирги йилларда 200 мингга яқин суриялик ватанига қайтди. Унинг фикрича, юртига қайтадиган қочқинлар сони йил охиригача яна кўпаяди.

“Қочқинларнинг қайтиши бўйича башорат қилишни хоҳламайман. Барчаси жаҳон ҳамжамияти даражасидаги қўллашга боғлиқ”, – деди Гуллуўғли.

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг