Анвар қори домла Турсуновнинг аудио маърузалари сотувга чиқди

0
400

Таниқли олим, ўткир воиз, имом-хатиб Анвар қори домла Турсунов роҳимаҳуллоҳнинг аудио маърузалари тўпламлари сотувга чиқди. Тўпламлар “Оҳанг медиа” студияси томонидан марҳум қори домланинг Жума мавъизалари ва Рамазон суҳбатлари асосида 3 қисмда тайёрланган бўлиб, қуйидаги мавзуларни ўз ичига олган:

  1. Фарзанд тарбияси масъулияти
  1. Оилада эрнинг мажбурияти
  2. Оилада аёлнинг вазифаси
  3. Фарзанд тарбияси масъулияти
  4. Расулуллоҳ с.а.в. нинг сийратлари
  5. Ислом жиноятни қоралайди
  6. Маънавий жиноятларнинг хатари
  7. Ўз жонига қасд қилиш – улкан гуноҳ.
  1. Амаллар ниятга қараб баҳоланади
  1. Рўзанинг қазо ва каффорати
  2. Улулазм пайғамбарлар
  3. Халқ мулкига эҳтиёт бўлайлик
  4. Табиатнинг уйғониши
  5. Жаннат – оналар оёғи остида
  6. Амаллар ниятга қараб баҳоланади
  7. Ҳанафий – мўтадил мазҳаб
  8. Ўтганларни хотирлаш – улуғ фазилат

III. Рамазон суҳбатлари (2017й.)

  1. Раҳмат ва мағфират ойи
  2. Қуръони каримни англаш
  3. Қайнона ва қайноталарга мурожаат
  4. Эҳсон ва яхшиликларнинг ажри
  5. Саҳобаи киромлар бир оятни қандай тушунишган
  6. Оммавий маданият белгилари
  7. Ҳалолликни лозим тутайлик
  8. Фирибгарлик – оғир жиноят

Аудио дисклар тўпламини Тошкент шаҳридаги “Cinema Market” савдо дўконлари, “Ихлос” (“Кўкалдош” мадрасаси орқасида) дўкони, “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жоме масжиди китоб дўконларидан харид қилиш мумкин.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг