Тож Маҳалда намоз ўқиш нега таъқиқланди?

0
687

Ҳиндистон олий суди мамлакатдаги энг машҳур масканга келувчи меҳмонларнинг бу ерда намоз ўқишини тақиқловчи қарор қабул қилди.

Тарихий масжид-мақбара бўлмиш Тож Маҳалда илгари жума намози ўқиларди. Унда маҳаллий ҳудудда яшаш рўйхатига олинган фуқаролар қатнашарди, дейилади IslamNews хабарида.

Бироқ миллатчи ҳиндуийларнинг ташаббуси билан Тож Маҳалда намоз ўқиш масаласи мамлакат олий судига қадар кўтарилди. Суд эса мусулмонлар учун ёқимсиз қарорга келди – бу обиданинг маданий ва тарихий аҳамиятини сақлаш унинг диний аҳамиятидан кўра муҳимроқ.

Бундан олдин  кучли шамол сабаб Тожмаҳалнинг иккита минораси қулаб тушганлиги ҳақида хабар берилган эди. Мутасаддилар қулаган миноралардан бири Қирол дарвозаси, иккинчиси эса Жанубий дарвоза томонда эканини айтишган.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг