Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг Facebook тармоғида саҳифаси очилди

0
473

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Турдиқулов Шуҳрат Ҳудойқуловичнинг Facebook ижтимоий тармоғида шахсий саҳифаси очилди.

Эндиликда Тошкент шаҳри бўйича жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятига боғлиқ масалалар юзасидан мазкур саҳифа орқали ҳоким ўринбосарига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш, хабар жўнатиш имконияти мавжуд. Шунингдек, саҳифа орқали ҳоким ўринбосарининг кунлик фаолияти, олиб бораётган ишлари билан танишиб бориш мумкин.

“Халқимиз билан янада яқинлашиш, тегишли масалаларда мулоқот қилиш мақсадида ўз шахсий саҳифамизни очдик. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак деган ғоя асосида биргаликда мулоқотга киришамиз. Сизнинг фикр ва таклифларингиз биз учун жуда мухим! Савол ва мурожаатларингизни саҳифа орқали йўллашингиз мумкин”, деб ёзади Ш.Турдиқулов ўз саҳифасида.

Қуйида манзил орқали саҳифага ўтиш мумкин:
https://www.facebook.com/Шуҳрат-Турдиқулов-Shuhrat-Turdiqulov-1613729125416540

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг