ИШИД етакчисининг ўғли ҳалок бўлди

0
765

Сурияда ИШИД террорчи гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал Бағдодийнинг Ҳузайфа ал Бадрий исмли ўғли ўлдирилди. Бу ҳақда террорчилар фаолиятини мониторинг қилиш билан шуғулланадиган Directorate 4 Telegram-канали хабар бермоқда, деб ёзмоқда daryo.uz.

Канал муаллифлари ИШИД тарғиботчилари тарқатган хабарга эътибор қаратди, унда йигит Хомс вилоятида ингимаси деб аталувчи гуруҳ таркибида иссиқлик электр марказларидан биридаги Сурия ва Россия кучлари марраларига ҳужум чоғида ҳалок бўлгани айтилади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг