Тиббиёт факультетларида тажриба учун инсон жасади ёриб кўрилади. Исломнинг бунга муносабати қандай?

0
504

Савол

Ассалому алайкум, тиббиёт факультетларида тажриба учун инсон жасади ёриб кўрилади. Исломнинг бунга муносабати қандай?

Жавоб

Инсон хоҳ тирик бўлсин, хоҳ ўлик, уни ҳурматлаш Исломда талаб қилинган амалдир. Уни ҳурматлаш воситаларидан бири, ўлгандан кейин жисмини хорламасликдир. Ҳурматлаш лозимлиги туфайли уни хорлаш ҳаром иш саналади. Яъни бошқа иш (яъни ҳурматлаш лозимлиги) туфайли бу амал ҳаром. Бошқа нарса туфайли ҳаром бўлган амаллар, эҳтиёж бор пайтда ҳалол бўлади. Умматнинг тиббиётга эҳтиёжи аниқдир, собитдир. Шифокорнинг маҳоратли бўлишига олиб борадиган ишлар умматнинг эҳтиёжи бор ишлар саналади. Демак, ўликни ёриб кўриш тиббиётнинг тор доирасида мубоҳ бўлади.

Аллоҳ янада билгувчироқдир.

Мубашшир Аҳмад
azon.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг