Татаристон масжидлари болалар учун махсус ёзги таътилни таклиф этмоқда

0
400

Татаристон масжидларида динни ўргатиш ва диний тарбия бериш мақсадида болалар ва ўсмирлар учун анъанавий ёзги тадбирлар бошланади. Бу ҳақда Islam.ru га таяниб azon.uz хабар бермоқда.

“Биз учун болалар билан Ислом асослари ва таътил вақтида соғлом турмуш тарзига амал қилиш мавзусида гаплашиш жуда муҳим. Ҳар доим ҳам бирор жойга йўлланма харид қилишнинг имкони йўқ ёки унинг вақти сал кечроққа белгиланган бўлади. Шунинг учун ҳам айтаманки, бизнинг масжид ва мадрасаларимиз эшиклари барча хоҳловчилар учун очиқ”, – деди Татаристон муфтийси Комил Самиғуллин.

Муфтийнинг сўзларига кўра, ҳар куни эрта тонгдан то кечга қадар тажрибали ўқитувчилар болаларга диний тарбия берадилар. Бу нафақат Қозонда, балки мухтасибат (маҳаллий диний ташкилот) мавжуд бўлган барча шаҳарларда амалга оширилади.

“Шубҳасиз, биз таътилни фақат диний мавзудаги дарслар билан чеклаб қўймаймиз. Тоза ҳавода ўтказиладиган фаол ўйинлар, викторина ва танловлар, табиат қўйнига саёҳат, умумий қилиб айтганда кенг маданий ва маърифий дастурлар – биз шуни таклиф қиляпмиз. Ҳар бир болага уч маҳал сифатли овқат берилади”, – деди Самиғуллин.

Муфтий шунингдек бу ерга 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил-қизлар келиши мумкинлигини билдирди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг