Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 2018 – 2019 ўқув йили учун қабул якунланмоқда

0
1477

2018 – 2019 ўқув йили учун қабул ҳайъати

Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йилнинг 16 июнидан абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш учун қабул ҳайъати иш бошлади.
“Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг ҳужжатлари суҳбат асосида қабул қилинмоқда.

Абитуриентлар учун барча қулайликлар яратилган. 2018 йилги қабулни намунали ташкил этиш мақсадида билим юрти биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш жойлари ажратилди. Ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун билим юрти биносида “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари жиҳозланиб, абитуриентлар диққатига хавола этилди .

Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 16 июндан 5 июлгача соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанба дам олиш куни 8 июль соат 20:00 гача этиб белгиланди.

Қабул тартиби

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига кириш:

Таълим йўналиши – диншунослик
Таълим шакли – кундузги
Ўқиш муддати – 4 йил
Ўқув шартнома пули (2017-2018 й.) – 5.600.000 сўм
Ажратилган квота – 30 нафар

Қабул имтиҳонлари ва таълим давлат тилида олиб борилади

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртигатақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

– қабул ҳайъати раиси номига ариза;
– маълумоти ҳақида ҳужжат: ўрта мактабни битирганлиги ҳақида шаҳодатнома (аттестат), лицей ёки ўрта махсус таълим муассасасини битирганлиги ҳақида диплом (асли);
– соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-шакл);
– 6 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
– паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);
– ота ва онасининг паспорт нусхалари (турмушга чиққан бўлса турмуш ўртоғини паспорт нусхаси)
– яшаш жойидан маълумотнома;
– яшаш жойидан диний экстремистик оқимларга аъзо эмаслиги ҳақида маълумотнома.

– ўрта махсус таълим муассасасини битирган вақтдан то шу давргача бўлган фаолияти ҳақида маълумотнома.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар 
ўрта махсус ислом билим юрти ахборот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг