Фаластин элчиси Шайх Абдулазиз Мансурни янги вазифа билан қутлади

0
449

Фаластин Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси  доктор Муҳаммад Абдулла Таршахоний жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларини Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва “Минор” жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланганликлари муносабати билан табрик мактубини йўллади. Ўми Матбуот хизматининг хабар беришича, табрик мактубида Шайх ҳазратларининг иш тажрибалари, кучли билимлари мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш, ватанимиз тинчлигини сақлаш ва ислом маърифатини кенг ёритиш учун етарли эканига ишонч билдирилган. Шунингдек, сиҳат-саломатлик ва янги вазифада муваффақиятлар тиланган.

Маълумот учун, Фаластин Давлатининг Тошкентдаги элчихонаси бир вақтнинг ўзида  ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёдаги дипломатик ваколатхонаси сифатида фаолият юритади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг